Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

БАЛИҚЧИ ТУМАНИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎКАЗИЛДИ

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ”Андижон вилояти ҳокими кубоги учун” шиори остида ўтказилган спорт мусобақасининг  Балиқчи туман босқичини кўтаринки рухда ва юксак савияда ташкил этиш мақсадида Туман кенгаши ва ХТБ томонидан чора тадбир ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган чора тадбирга биноан таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчи ёшлар ва ишчи ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол ва волейбол турларидан туман биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.

    Ушбу спорт тадбирида тармоқда меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида  мардлик, олийжаноблик, дўстлик, соғлик, интилувчанлик каби эзгу тушунчаларни олға сурган ҳолда  спортнинг волейбол ва мини футбол турлари бўйича спорт  мусобақаси ташкиллаштирилди. Спорт мусобақасида таълим муассасаларида меҳнат қилаётган аёллар волейбол тури бўйича, эркаклар эса мини футбол тури бўйича  бахс олиб бордилар. Спорт мусобақаси қизғин ва кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Спорт мусобақаси якунларига кўра, туман секторларида жойлашган муассасалар ичидан ғолибликни қўлга киритган жамоалар туманимиздаги 8-мактабнинг аёллар жамоаси волейбол  тури бўйича, 40-мактабнинг эркаклар жамоаси мини футбол тури бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилир. Ушбу ғолиб жамоалар туманимиз шарафини вилоят босқичида иштирок этиш орқали ҳимоя қиладилар.  

     Мусобақаларнинг барча ғолиблари Таълим, фан  ва  маданият  ходимлари  касаба уюшмаси  Балиқчи туман кенгаши  томонидан  эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Туман кенгаши раиси: Р.Набижонов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!