Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ИЗБОСКАН ТУМАН “ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ ЮРИТИШ МАРКАЗИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июль кунги “Фермер хўжаликларда ҳисоботни тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматларини кўрсатилишини такомиллаштиришининг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3824- сонли қарорига асосан Избоскан туманида 2018 йилнинг сентябрь ойида Избоскан туман “Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази” ташкил этилди.

      Марказда жами 17 нафар ишчи ходим фаолият кўрсатмоқда. Ходимларга ойлик иш хақлари ўртача 2 000 000 (Икки миллион) сўмдан белгиланиб, марказ томонидан ойма-ой тўлаб келинмоқда.

     Марказ томонидан бугунги кунда тумандаги пахта ва ғалла йўналишидаги фермер хўжаликларига моддий ва иқтисодий кўмаклар кўрсатилиб, фаолият юритишда бир қанча амалий  ёрдамлар кўрсатилмоқда.

     Жумладан, “Бойтўра хосил барака” фермер хўжалигининг ягона ер солиғига аввалдан нотўғри ҳисоб китобларга кўра ортиқча тўлаб юборилган  32 000 000 (Ўттиз икки миллион) сўм маблағни қайта ҳисоб китоб қилиш орқали ҳисоб ракамига эркин холатда қайтарилишига, “Чўнгбоғиш Кутбидин” фермер хўжалигига ҳам молиявий ҳисоботларини юритилишида кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 40 000 000 (Қирқ миллион) сўм эркин маблағни фермер хўжалигидаги ишловчиларга иш хақи ва мукофот пуллар тариқасида олинишида кўмак берилди.

     Бундан ташқари фермер хўжаликларидаги ишловчиларни келгусида пенсияга чиқишларида муммолар бартарф этилиб, иш ҳужжатлари ва иш хақи китоблари талаб даражасида тикланиб, ишловчилар билан иш берувчилар ўртасида тузиладиган пудрат шартномаларни тўғри тузилиши ҳамда солиқ идораси томонидан хўжаликларга ортиқча қўйилган инкасса топшириқномаларини қайтарилишида амалий ёрдамлар берилмоқда.

     Марказ томонидан “Agroonlayn” дастури бўйича Республикада биринчи бўлиб туман “логин пароли” олиниб, 17 январь куни дастурни ишга тушириш ва таништириш бўйича вилоятимизнинг барча туманлари иштирокида марказ идорасида “Оnlayn seminar”  ўтказилди.

    2019 йил январь ойидан бошлаб ходимларни шартнома асосида Тошкент аграр университетининг Андижон филиалида кадрлар малакасини ошириш миллий дастури асосида ўқитилмоқда, хозирга қадар 6 нафар ходим марказ ҳисобидан қайта ўқитилди.

     Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан марказ ходимларига касаба уюшмасининг афзалликлари тушунтирилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!