Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

АЛОҚАЧИЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

7 май – Алоқачилар касб байрами муносабати билан Андижон шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят алоқа корхоналари касаба уюшмалари билан ҳамкорликда мини футбол мусобақаси ташкил қилинди.

7 май-Алоқачилар касб байрами муносабати  билан Андижон шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят алоқа корхоналари касаба уюшмалари билан ҳамкорликда мини футбол мусобақаси ташкил қилинди.

Мусобақада Андижон вилояти алоқа соҳаси корхоналарининг 11 та жамоаси иштирок этди. Жамоалар 3 гуруҳга бўлинган ҳолда саралаш учрашувларини ўтказдилар.

Ярим финал ўйинларига “Ўзбектелеком” АК Андижон филиали, АТ “Алоқабанк” Андижон филиали, Давлат фельдъегерлик хизмати Андижон шаҳар бўлими ҳамда “Андижон матбуот тарқатувчи” МЧЖ жамоалари етиб келди.

Ўйин натижаларига кўра 3-ўрин учун олиб борилган учрашувда “Ўзбектелеком” АК Андижон филиали Давлат фельдъегерлик хизмати Андижон шаҳар бўлими устидан  5-1  ҳисобида ғалаба қозонди ва 3-ўринни эгаллади.

Финалда АТ “Алоқабанк” Андижон филиали ва “Андижон матбуот тарқатувчи” МЧЖ жамоалари куч синашди. Ўйин якунида “Андижон матбуот тарқатувчи” МЧЖ 5-2 ҳисобда ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоага ҳамда “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг моҳир тўпурар” ва “Энг ёши катта ўйинчи” номинацияларида ўзини намоён этган ходимларга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят алоқа корхоналари касаба уюшмалари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциациясининг эсдалик совғалари берилди.

Бобурбек Одилов

“Ўзбектелеком” АК Андижон филиали

                                        касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!