Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижонда “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остидаги тадбирларга старт берилди

     Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш, иш берувчи ва ходим муносабатларини тартибга солиш йўлида самарали хизмат қилиб келмоқда.

     Жумладан, 2003 йил 28 апрелдан бери ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан нишонлаб келинаётган анъанага айланган тадбир – бутун дунё хамжамиятини катта муаммога, яъни иш жойларида содир бўлаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ходисаларни, касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш ва меҳнат муҳофазаси масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Жорий йил Ўзбекистонда Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига ўзгача нигоҳ билан назар солинди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида меҳнат муҳофазаси хафталиги доирасида қатор тадбирлар белгиланди.

     Андижон вилоятида шу йил 23 апрель куни “Андижон Автотеххизмат” масъулияти чекланган жамиятида талаба-ёшлар иштирокида амалий-кўргазмали семинар, 24 апрель куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида тизим фаоллари, иш берувчилар ҳамда уларнинг вакиллари учун давра суҳбати, меҳнат шароитлари фото-кўргазмаси, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 1-босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими, 25 апрель куни “Ўз Донг Ян Ко” қўшма корхонасида корхонанинг иш берувчиси, инженер-техник ва ишчи-ходимлар учун семинар-тренинг, 26 апрель куни Андижон давлат университетида зукколар ўйини ўтказилиши режалаштирилган.

    22 апрель куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ҳафталикнинг дебочаси сифатида матбуот анжумани ўтказилди. Унда бирлашма кенгаши раисининг ўринбосари Ҳамидулло Матисаев вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ҳамда марказий нашрлар мухбирларига тадбирни ўтказишдан мақсад, меҳнат муҳофазаси тарихи ва мамлакатимизда мазкур соҳада касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди ҳамда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Андижон вилояти касаба уюшмалари
ташкилотлари  бирлашмаси матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!