Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари «Билимлар куни» тадбирида иштирок этди

      

       Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ш.Балтабаев таҳсил олган Пахтаобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактабининг 2019/2020 ўқув йили бошланиши, “Билимлар куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ш.Балтабаев номидан Бирлашма кенгаши аппаратининг ташкилий ишлар бўлими мудири Н.Улугбекова иштирок этди.


       Тадбирни мактабнинг директори М.Хамидова очиб берди ҳамда Бирлашма ташкилий ишлар бўлими мудири Н.Улугбековага сўз берди. Бирлашма Ташкилий ишлар бўлими мудири Н.Улугбекова ўз нутқида муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга айниқса ўқувчи ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, тахсил олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги ва мамлакатимизда барча соҳадаги олиб борилаётган кенг ислоҳотлар юзасидан нутқ сўзлаб, ўқувчиларни 2019-2020 ўқув йилининг биринчи куни “Билимлар куни” билан қизғин табрикладилар ва уларнинг келгусидаги ўқишларига омад ва зафарлар тиладилар.


       Тадбир сўнггида Ш.Балтабаев томонидан мактабнинг моддий техник базасини бойитиш ва ўқувчилар спорт билан шуғулланишлари учун берилган “Стол тенниси” совға қилинди.

Андижон вилояти касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!