Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

АДТИ клиникасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди

          Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрамии муносабати билан 31 август куни тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда АДТИ Клиникаси бош врачи, т.ф.н., доцент Б.Ж.Рахмонов сўзга чиқиб, Ушбу байрам  “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида барча жабҳаларда кенг нишонланаётганлигини таъкидлади.

          Соғлиқни сақлаш соҳасида ва тизимида ҳалқимиз саломатликларини сақлаш йўлидаги самарали хизмат қилаётган, ижтимоий хаётда фаол иштирок этаётган ҳамда ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган ва жамоада ўрнак кўрсатиб ишлаётган 130 нафар ходимлар 50000 сўмдан рағбатлантирилди.  Касаба уюшма қўмитаси   томонидан 12 нафар касаба уюшма фаолларига эсдалик совғалари, клиника маъмурияти  ва касаба уюшма қўмитасининг Фахрий ёрлиқлари, гулдасталар билан тақдирланди.

          Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзияевнинг Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида эълон қилинган бешта муҳим ташаббусини  ижросини таъминлаш борасида ишдан бўш вақтларида ўз истеъдодларини юзага чиқариб , АДТИ клиникасида ушбу эзгу ташаббусларнинг намойишига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда иштирок этган 10 нафар ёшлар соғликни сақлаш соҳасидаги  фаоллиги учун  бадиий китоблар ва гулдасталар билан тақдирланди.

А.Юлчиев, АДТИ клиникаси КУК раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!