Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ЁШ ИШЧИ ХОДИМЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Андижон вилоятидаги корхона ва ташкилот меҳнат жамоаларида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, меҳнат муҳофазаси ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилишларини тарғиб этиш мақсадида бир қатор корхоналарга касаба уюшма фаоллари ташриф буюрдилар. Жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон шахар кенгаши хизматидаги ширинлик ва қандолат махсулотлари ишлаб чиқарувчи “Истанбул лаззат” МЧЖ ва автомобил эҳтиёт қисмларини етказиб берувчи “Водий олтин куз” масъулияти чекланган жамиятларининг ёш ишчи ходимларнинг мехнат фаолиятлари билан танишиб чиқилди ва ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Мулоқот давомида бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар, “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасидаги имтиёзли кредитлар, “YOSH TADBIRKORLAR” коворкинг-марказлари, “YOSHLAR MEHNAT GUZARI” комплекслари, ёшлар бизнесини амалга оширишда кўмаклашувчи жамғармалар, шу билан бирга касаба уюшмаларининг ёшлар бирлашмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  маълумотлар берилди. Тадбир давомида ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан аниқ тушунча ва йўлланмалар берилди.   Тадбир сўнггида меҳнат жамоасида хизмат қилаётган бир гуруҳ фаол ёшлар тармоқ касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Б.Хамдамов,

Тармоқ касаба уюшма вилоят бўйича масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!