Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!   Click to listen highlighted text! Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!

Ҳамшира-2018 кўрик танлови

7 апрель “Бутун-жаҳон саломатлик куни” муносабати билан Балиқчи туманида “Саломат бўлинг” шиори остида тадбир ўтказилди. Бу тадбир туманнинг А.Тожибоев номли маданият ва истироҳат боғида ташкил этилиб, туман аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Туман тиббиёт бирлашмасининг барча мутахасислари бу тадбирда фаол қатнашдилар.                                        

              Шу куни Тиббиёт бирлашмасининг Қишлоқ врачлик пунктларининг 7 нафар патронаж ҳамширалари иштирокида “Ҳамшира-2018” кўрик танлови ўтказилди. Ҳамшира қизлар ўз билимларини ва иккинчи истеъдодларини  ҳайъат аъзолари ҳамда тадбир қатнашчиларига намойиш этдилар. Тадбир якунига кўра Оқтепа ҚВП патронаж ҳамшираси Турдиева Ҳуснигул биринчи ўринни эгаллади ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

         Танлов қатнашчилари ва ғолибларига тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди. Бу тадбир барча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!