Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Улуғнор туманида “Инсон қадри-улуғ, хотира-муқаддас”,” Аждодларни хотиралаш муқаддас қадрият”,” Хаёт қисқа хотира мангу” мавзуларида тадбирлар ўтказилди

        Хотира ва қадрлаш халқимизнинг асрий қадриятларидан. Эл-юртнинг тинчлиги, осайишталиги, эрк ва озодлиги учун курашган инсонлар хамиша халқимиз ардоғида. Ана шундай мардлик ва жасорат наъмунасини кўрсатганлар жанг майдонида жонини фидо қилган боболар сабр бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган нуроний момоларни шарафлаш, хотирасини  абадийлаштириш, уларга ғамхорлик қилиш халқимизга хос фазилатдир.

      Хар бир инсон ўз ўрни ўз қадр қиммати ва муносиб хотираси бордир. Шу муносабат билан Улуғнор тумани  таълим муассасаларида жорий йилнинг 7-8 май кунлари “Инсон қадри-улуғ, хотира-муқаддас”, “Аждодларни хотиралаш муқаддас қадрият”, Хаёт қисқа хотира мангу” мавзуларида тадбирлар ўтказилди. Тадбирда 2-жаҳон уруши қатнашчилари ва уруш даврида ҳаёт кечинмалари хақида ўқувчиларга тушунтирилди. Ўқувчилар томонидан Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган куй ва қушиқлар хиргойи  қилинди.

       Шунингдек, Тумандаги 8-умумтаълим мактаби жамоаси ва ўқувчилари ҳудуддаги 2-жахон уруш қатнашчиси Ортиқбой Асқаров хонодонида бўлишиб, унинг холидан хабар олишди. О.Асқаров ўқувчиларга уруш давридаги кечинмалари хақида сўзлаб берди.

      Байрам доирасида тармоқ касаба уюшмаси  туман кенгаши томонидан фахрийлар ва 6,7,9-умумтаълим мактабларида меҳнат қилаётган байналминалчи-жангчи ходимлар холидан хабар олиниб эсдалик совғалари берилди.

 

Н.Нажмидинова. Туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!