Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Энг фаол ёш ишчи” касб эгаси танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 3 май куни Андижон шахрида “Энг фаол ёш ишчи” касб эгаси танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

  Ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўтказилган мазкур кўрик танловда туман (шахар) босқчиларида ғолиб бўлган корхона, ташкилотлар ва касб-хунар коллежи ўқувчилари иштирок этди.

   Танловнинг шартларига мувофиқ 16-25 ёшгача бўлган ёш ошпазлари иштирок этди.

   Танловнинг ўтказиш ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 1-ўрин “Анджом азим” МЧЖ ёш ошпази Комилов Нурилло Козимжон ўғлига;

2-ўрин – Андижон миллий хунармандчилик ва ижтимоий-иқтисодий коллежи ўқувчиси Қодиров Отабекга;

3-ўрин“Чинор” ошхонаси ёш ошпази Ботиров Азизбек Авазбек ўғлига насиб этди. Ғолиблар дипломлар ва эсталик совғалар билан  тақдирланди.

   Бундан ташқари ёш ошпазлардан “Саховат сифат” МЧЖ ошпази Отажонов Озодбек ҳамда “Салат тайёрлаш” маркази ошпази Сотволдиев Сардорбек Хайрулло ўғли “Фаол иштироки учун” номинацияси ғолиблари бўлдилар.

   Тадбирда Бирлашма раиси Ш.Балтабаев ва Ўзбекистон Федерацияси Матбуот хизмати ходими Ж.Қобулов иштирок этди

Истемол товарлари ишлаб чикариш,савдо ва хизмат

кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси

Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича

масъул ташкилотчи:  Т.Сиддиқов      

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!