Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси вилоятдаги тармоқ ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Андижон шаҳрида жойлашган вилоят Қўғирчоқ театри биносида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг аппарат ходимлари хамда тармоқ тизимидаги иш берувчилар ва бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ш.Дехқонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилояти Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Х.Матисаев сўзга чиқиб, тармоқ тизимида фаолият юритаётган соҳа ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий- маърифий, ва хуқуқий интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтдилар.

Давра суҳбатида вилоят маданият бошқармаси бошлиғи М.Саттарова, Андижон вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб директори А.Исмоилов, Туризм ва сервис коллежи директори Б.Назарова, Асака туман маданият бўлими касаба уюшма қўмитаси раиси Ж.Хуралиев, Балиқчи туман маданият бўлими касаба уюшма қўмитаси раиси Т.Қўзиевлар, сўз олиб бошланғич касаба уюшмаси раислари ва иш берувчилар олиб борилаёт ишлар ва  самарадорлиги тўғрисида  фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир давомида ўз фаолиятини самарали ташкил этиб келаётган соҳа ходимлар ва бир гуруҳ фаҳрийларга Республика кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида Андижон вилояти Қўғирчоқ театри истеъдодли ёш ижодкор актёрлари томонидан саҳналаштирилган шоу томошалари иштирокчиларга намойиш этилди ҳамда ушбу шоу театрни саҳналаштирилган режиссёр Чўққиев Абдурашид Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика  Кенгашининг махсус диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти бирлашган қўмитаси раиси  М.Матисаев

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!