Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижонда газетхонлар билан учрашув ўтказилди.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерерациясининг Андижон вилоят кенгаши йиғилишлар залида “Ishonch ва Isonch-Доверие” газеталари раҳбарлари ва унинг вилоятдаги муштарийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда касаба уюшма фаоллари, олий ўқув юрти ўқитувчилари ва талабалари ҳамда газетанинг ҳар бир сонида чиқаётган мақолаларга бефарқ бўлмаган мухлислари иштирок этдилар.

  Тадбирни очиб берган вилоят Кенгаши раиси Қ.Парпиев ўз сўзида Янгиланаётган Ўзбекистонда барча соҳаларда улкан мақсадлар, катта ижобий ўзгаришлар сари илдам қадамлар ташланаётган жараёндаги ютуқ ва муваффақиятларни юртдошларимизга халқчил услубда таҳлил қилиб етказиш, кези келганда, тараққиётга тўсиқ бўлаётган иллат ва камчиликлар ҳақида бонг уриб, муаммоларга масъул мутасаддилар эътиборини кенг жалб этиш борасида “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарининг ўзига хос ўрни борлигини алоҳида таъкидлаб, ўтди.

  Шунингдек, қизиқарли ўтган учрашувда муштарийлар томонидан газетанинг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти, унинг мавзулар кўлами ҳамда газетага бўлган муносабат хусусида фикр билдирилди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўртасида қизиқарли савол-жавоблар викторинаси ўтказилиб, саволларига аниқ ва тез жавоб берган бир гуруҳ иштирокчилар таҳририятнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнггида, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти бўлимлари, шунингдек,  “Ishonch ва Isonch- Доверие” газеталари таҳририяти ва “Андижоннома” газеталари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда тажриба алмашиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!