Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Асака тумани кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотларда “Спорт саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Асака туман кенгаши, Асака туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 15 октябрь куни Асака туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт иншоотида  Асака туман мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ўртасида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида туман мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ходимлар ўртасида спортнинг шашка, стол тенниси, волейбол ҳамда 60 метр масофага югуриш турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа очилишида туман спорт бўлими раиси Э.Марасулов, Мактабача таълим бўлими мудири ўринбосари Х.Дадабоев, Асака туман кенгаши раиси Ш.Абдурахмоновлар спорт беллашувчиларга омадлар тиладилар.

Мусобақа кўтаринки руҳда Низом асосида, санитария-гигиена, карантин қоидаларига мос ҳолатда ўтказилди.

Мусобақада 45-33-2-34-мактабгача таълим ташкилоти вакиллари шашка, спорт тенниси, волейбол турлари бўйича I-ўринни эгалладилар.

II-ўринни 24-38-5-15-мактабгача таълим ташкилоти вакиллари,  III-ўринни 25-34-35-44-мактабгача таълим ташкилоти вакиллари эгалладилар.

“Энг фаол спортчи, “Энг чаққон жамоа” номинациялар бўйича    29-37-мактабгача таълим ташкилоти жамоалари эгалладилар.

Спорт тадбири давомида иштирокчилар Асака туман кенгаши ҳамда Туман спорт бўлими томонидан “Фаҳрий ёрлиқ”ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Асака туман кенгаши раиси: Ш.Абдурахмонов

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!