Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан от спорти бўйича мусобақа ташкил этилди

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.

Жорий йилнинг 14 февраль куни шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилояти бирлашган қўмитаси Миллий гвардия Андижон вилояти Чавандозлар мактаби билан ҳамкорликда мактабда хизмат килаётган ишчи ходимлар ва ҳаваскор ўқувчи ёшлар ўртасида от спортининг “Тентпеггинг”, “Конкур” ва “Поло” жамоавий ўйин турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мазкур мусобақа якунида мактаб ходимлари А.Толибжонов, И.Акрамжонов ва И.Одиловлар биринчи ўринни ҳамда “Поло” жамоавий ўйин турида “Учқун” жамоаси юқори натижаларга эришиб, Вилоят бирлашган қўмитасининг махсус дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўтказилган тадбир вилоят телевидениеси орқали кенг ёритилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!