Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Олтинкўл туманидаги “Оқ тепа” тантаналар саройида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бошқармаси, туман солиқ инспекцияси, вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман тиббиёт бирлашма маъмурияти, туман бирлашма соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда байрам тантанаси ташкил этилди.  Мазкур тадбирда тиббиёт бирлашмаси даволаш профилактика муассасалари, қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда қишлоқ врачлик пунктларида меҳнат қилаётган энг тажрибали 300 нафар фидоий тиббиёт ходимлари ва 20 нафар меҳнат фахрийлари тўкин дастурхон атрофига жам бўлдилар.

Байрам тантанасини туман ҳокими Н.А.Ўринбоев табрик сўзи билан очиб берди. Ўз нутқида 155826 мингдан зиёд туман аҳолиси соғлиғини мустаҳкамлашда 1800 нафар тиббий ходимларнинг алоҳида ўрни борлигини айтиб ўтди. 3 нафар тиббиёт ходимларига туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда 60 нафар тиббиёт ходимларига қимматбахо совғаларни топширди, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси ўринбосари Ҳ.Матисаев ҳам тантана иштирокчиларини байрам билан табриклаб, илғор тиббиёт ходимларини касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирладилар.

Байрам муносабати билан ўтказилган тадбирда “Қувноқлар ва зукколар” беллашуви ҳамда концерт дастури йиғилганларда катта таасcурот қолдирди. Кўрик-танлов қатнашчилари ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Байрам тадбири жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Бирлашмаси Ташкилий ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!