Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Янги Меҳнат кодекси ходимлар ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларининг гарови

2023 йилнинг 8 февраль куни Избоскан туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг мажлислар залида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман бўлинмаси Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари жами 67 нафар ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги 798-сонли Қонуни билан янги қабул қилинган Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят Кенгаши Меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.Усманов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси З.Абдуллаевлар сўзга чиқиб, Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти бўйича, унга киритилган янги нормалар ишчи-ходимлар ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларининг гарови эканлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!