Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

АЁЛЛАРИ ҚАДРЛАНГАН ЮРТ!

Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши томонидан 8 март – «Хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан «Аёлга эхтиром кўрсатиш – халқимизга хос олийжаноб қадрият» деган ғоя остида тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирга узоқ йиллар касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилган фахрийлар, ишлаб чиқариш илғорлари ҳамда фаол ёшлар таклиф этилиб, уларга касаба уюшмаларининг совғалари тақдим этилди.

 Тантанали тадбирни вилоят ҳудудий Кенгаши раиси Қ.Р.Парпиев табрик сўзи билан очиб, тадбир иштирокчилари ва улар орқали бугунги кунда фидокорона меҳнат қилаётган ва касаба уюшмалари аъзолари бўлган вилоят хотин-қизларини байрам билан табриклади.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларига вилоятимизнинг етук санъаткорлари ҳамда ёш ижрочилари томонидан концерт дастури хавола этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!