ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли фармони ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 30 июнь кунги
440-сонли қарорига асосан 2018 йилда 282 нафар ёшларга 33,6 млрд.сўм миқдорида имтёзли кредитлар ажратилиши орқали 1761 та янги иш ўринлари яритилишига эришилди.
Жорий йилнинг 29 январь куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаоллар залида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқот мобайнида вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси ташкилоти, Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Андижон вилоят бўлинмаси ҳодимлари томонидан 2019 йил мобайнида дастур доирасида жами 1 292 та лойиҳалар учун 221,9 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши режалаштирилганлиги, мазкур лойихалар натижасида вилоятимизда 7 143 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилганлиги таъкидланди.
Имтиёзли кредит олиш истагини билдириб, дастурнинг манзилли рўйҳатида турган ёш тадбиркорлар томонидан меҳнат муносабатларига оид қонунлар, иш берувчи томонидан меҳнат қонунларига риоя этилиши ва янги иш ўринларини расмийлаштириш, ишчи-ходимларнинг касаба уюшмалари тармоқлари бўйича имтиёзлари тўғрисидаги саволларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳодимлари томонидан атрофлича маълумотлар берилди.
Ёшлар масалалари бўйича раис
маслаҳатчиси Ф.Дадажонов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: