Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!   Click to listen highlighted text! Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!

КЕКСАЛАР ДОИМ ҲУРМАТДА

     Ёшлик чоғларида умрнинг тез ўтаётганини сезмас экан киши. Вақт ва умр қадрини ҳаёт деган муқаддас туйғу нима эканини улғайгандагина тушуниш мумкин. Ҳар бир осойишта, хотиржам , тан сиҳатликда ўтган кун учун Аллоҳга шукроналар бўлсин дейсан.

     Хошимжон Ўринбоев ишда шижоатли, ўз касбининг моҳир устаси, оилада  меҳрибон ота, маҳалладошлари билан дилкаш инсон. Ёшларнинг ҳар бир ютуғи устоз учун мукофот, ҳалол меҳнатининг самарасидир. Хошимжон ака ўз умрининг асосий қисмини касаба уюшмаларига  бағишлади, шу соҳани ривожлантиришга, такомиллаштиришга сарфлади. У билан бирга ишлаган касбдошлари, унинг касбини давом эттирган шогирдлари доимо ҳурмат бажо келтиришади. Бинобарин, Хошимжон Қодирович улуғ ёшда ҳам бардам бақувватлиги, серғайратлиги, ишлаб толмаслиги ва катта ҳурматга сазовор бўлиб, олқишу рахмат олиб яшаётганлигидан баҳтиёр. Бугун шундай катта қалб эгаси Хошимжон Қодирович Ўринбоевни кексалик гаштини суриш учун нафақага кузатилди. Тадбир Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкиллантирилди ва тадбирда Х.Ўринбоев билан бир сафда ишлаган тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!