Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Ёшлар куни” муносабати билан спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман кенгаши томонидан 2018 йил 29 июнь куни “Ёшлар куни” муносабати билан Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Касаба уюшмаси ва таълим ёшлари” шиори остида 30 ёшгача бўлган  таълим ходимлари ўртасида  спортнинг “Стритбол”, “Шашка”, “Дарс” турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Кўтаринки руҳда ташкил  этилган мусобақаларда  138 нафар ёшлар иштирок этдилар. Мусобақа натижаларига кўра “Стритбол” спорт тури бўйича  эркаклар ўртасида 1-ўринни  18- умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, аёллар ўртасида 1-ўринни  45- умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, “Шашка” тури бўйича 1-ўринни  25- мактабгача таълим муассасаси жамоаси ҳамда “Дартс” тури бўйича 1-ўринни  15- мактабгача таълим муассасаси жамоаси  эгалладилар.

Мусобақа сўнггида ғолиблар Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!