Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Таълим муассасаларида “ OZBEKKINO” Миллий агентлиги томонидан тақдим этилган ”ИБРАТ” номли кинофильм намойиш этилди.

           Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман кенгаши ва “Республика кинопрокат маркази” ДУК Андижон вилояти филиали билан хамкорликда    Избоскан туман халқ таълими тизимида мехнат қилаётган педагогларнинг маданий дам олишлари ва маънавий озуқа олишларига кўмаклашиш мақсадида таълим  муассасаларида жорий йилнинг октябр ойида   “OZBEKKINO” Миллий агентлиги томонидан ишланган ”ИБРАТ” номли кинофильми намойиши тумандаги  умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимлари иштирокида  карантин қоидаларига амал қилинган холда жадвал асосида  намойиш қилинмоқда. “Ибрат” фильми юртимиз маърифатпарвар эрксевар фарзанди,  тилшунос олим, юксак маънавият сохиби,  таржимон ,тадбиркор, устоз- мураббий Исхоқжон Ибрат хаёти ва фаолиятига бағишланган бўлиб, фильм ўз номи билан педагог ходимлар учун ибрат  бўладиган даражада ишланган фильм эканлиги педагог ходимларимизни қувонтирди. Хозирги кунда 476 нафар педагог ходимларимиз ушбу фильм намойишида қатнашдилар.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси Избоскан туман кенгаши раиси:А.Ахмадалиев

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!