Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Кексалар ҳамиша эъзозда

     17.09.2018. Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида филология фанлари доктори, профессор Мухторхон Эшонхўжаевич Умархўжаевнинг 75 йиллик юбилейига бағишланган “Замонавий лексикография, фразеография ва таржимашунослик масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

          Конференцияда Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Жахон тиллари университети ҳамда республикамизнинг бошқа олий ўқув юртларидан кўплаб олимлар иштирок этдилар.

            Тадбир давомида иқтидорли талабалар томонидан М.Умархўжаев қаламига мансуб шеърлардан ўқиб эшиттирилди.

      Тадбир давомида М.Умархўжаевга Андижон давлат университети ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

           Тадбир якунида олимлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурдилар.

Мирзабахром Ботиров

АДУ ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!