Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Беш ташаббус билан-келажак сари” деб номланган ёшларн фестивали ташкил этилди

    Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган ишчи-ходимлар ва уларнинг фарзандларини умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар рухида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот тахдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқоролик позициясини шакллантириш ҳамда муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган муҳим 5 та ташаббусни амалга ошириш мақсадида Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2019 йил 24 июль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳида “Беш ташаббус билан-келажак сари” деб номланган ёшларн фестивали ўтказилди.

   Фестиваль доирасида ташкил этилган кўрик-танлов ва спорт мусобақалари Низом асосида ташкил этилиб, ишчи-ходимларнинг 15 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида “Ўзбекистон ёшлари гиёҳванликка қарши!” шиори остида асфальтга расм чизиш, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида ўғил болалар ўртасида минифутбол ҳамда 30 ёшгача бўлган ишчи-ходимлар ўртасида волейбол, уюшмаган ёшлар учун “Ёшлар ва интернет” мазусида давра суҳбатлари, ишчи-ходимларнинг 16 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик- танловлари ўтказилди.

    Шунингдек, фестивал иштирокчилари учун вилоятдаги ёш хунармандлар кўргазмаси ташкил этилди.

    Мусобақанинг  минифутбол (ўғил болалар ўртасида) спорт тури  бўйича Балиқчи тумани жамоаси Волейбол (30 ёшгача бўлган аёл ишчи-ходимлар) спорт тури бўйича Избоскан тумани жамоаси ишчи-ходимларнинг фарзандлари ўртасида ўтказилган асфальтга расм чизиш танловида Олтинкўл туманидаги 36-мактаб  10-синф ўқувчиси Латипова Меҳринисо “Энг яхши китобхон” танловида  Улуғнор туманидаги 6-мактабнинг ўқувчиси Абдуғоффорова Садоқатлар 1-ўринни  эгалладилар.

    Мусобақа ғолиблари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашамсининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мухиба Қурбонова таёрлади

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!