Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!   Click to listen highlighted text! Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!

Касаба уюшмасининг аралашуви билан ходимнинг ҳуқуқи тикланди

          Балиқчи тумани, “Чинобод” шаҳарчаси фуқаролар йиғини, Алвон кўчаси, 80-уйда яшовчи фуқаро Д.Темировнинг “Иш билан таъминланмаганлиги ҳамда бу давр учун иш ҳақи ҳисобланмаганлигидан норози бўлиб” қилган мурожаати вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси мутахассислари томонидан ўрганилиб чикилди. Ўрганиш жараёнида  Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси автокорхонасининг раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар натижасида  Д.Темировнинг ҳуқуқи тикланиб, уни ўзининг аввалги автомашина хайдовчиси вазифасига ишга тикланди. Шу билан бирга, унинг мажбурий прогул вақтлари учун иш хақи хисобланиб тўлаб берилиши ҳақида  келишилди.

          Фуқаро Д.Темиров   касаба уюшмалари томонидан мурожаатини  қонунда белгиланган тартибда ўрганиганлиги ҳамда ҳуқуқи тикланиб иш билан таъминланганлигидан мамнун бўлиб касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

М.Куббиев, Бирлашма

етакчи юристконсульти

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!