Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Қирғизистонлик меҳмонлар Андижонда

Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб Самарқанд вилоятида ўтказиладиган ҳудудий семинарга таклиф этилган Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Андижон шаҳрига ташриф буюрди.

Пойтахтимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ҳаракатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ишлаб чиқилган ва амалда изчил татбиқ этилаётган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида юртимизда ҳаётга изчил татбиқ этилаётган мутлақо янгича ижтимоий сиёсатнинг мазмун ва моҳиятини дунё жамоатчилигига етказиш, давлат органлари, касаба уюшма­лари, Савдо-саноат палатаси ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлиги ва шериклиги истиқболларини белгилаб олиш мақсадида уюштирилган ушбу нуфузли анжуманга 30 дан ортиқ мамлакатдан нуфузли халқаро экспертлар ва йирик олимлар, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия Федерацияси, Афғонистон, Албания, Озарбайжон, Беларусь, Болгария, Хитой Халқ Республикаси, Эстония, Грузия, Италия, Латвия, Литва, Малайзия, Молдова, Непал, Сербия, Туркия, Замбия каби ҳорижий давлатларнинг касаба уюшма марказлари раҳбарлари ташриф буюрдилар.

Бу конференция ижтимоий-меҳнат масалаларини ҳал этишда бевосита иштирок этаётган экспертлар таклиф ва мулоҳазалари ҳамда тажрибаларини конструктив муҳокама қилиш ҳамда ўзаро фикр алмашиш учун халқаро платформа вазифасини ўтайди. Айни чоғда у Ўзбекистоннинг очиқлигини, фаол ва амалий ҳамкорлик, халқаро ва чет эл тажрибасини ўрганиш асосида аҳолини ижтимоий ҳимоялашга оид вазифаларни ҳал этишга тайёрлигини намоён қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Эътиборлиси, ушбу ташаббус Халқаро Меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Умумевропа минтақавий кенгаши, ҳамда Халқаро иш берувчилар ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан кенг қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилаётган “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” шиори остида ўтказиладиган тадбирлар доирасида Самарқанд вилоятида ўтказиладиган ҳудудий семинарга Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси ҳам таклиф этилган.

Меҳмонларларни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара мажмуасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакиллари тантанали кутиб олди ва улар Андижон шаҳрида бўлиб, вилоятимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий натижалари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар, ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, тарихий ва замонавий обидалар билан танишди.

Улар Андижон шаҳрининг “Ўзбекистон”, “Мустақиллик” ва “Алишер Навоий”, “Бобур” шоҳкўчаларидаги тарихий ва замонавий иншоотлар, хусусан, Бобур миллий боғи мажмуаси – “Боғи Бобур”, Хотира ҳиёбони, Жоме маъморий мажмуаси, вилоят маданияти ва тарихи музейи, Девонабой Жоъме масжиди, «Ҳамкор бизнес маркази», темир йўл шоҳбекати ва унинг рўпарасида бунёд этилган Бобур майдони билан танишдилар.

Делегация аъзолари Андижон шаҳрининг гўзал табиатидан баҳраманд бўлишди ҳамда бу ерда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат натижалари хусусида оддий одамлар ҳаёти мисолида хабардор бўлдилар. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишларида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бердилар. Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида бўлиб касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида ходимларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишдилар.

Шу куни Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Самарқанд шаҳрига кузатиб қўйилди.

[custom_gallery source=»media: 837,834,833,832,831,830,826,827,828,824″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!