Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун – 30 январь санаси муносабати билан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва
сиёсат арбоби  Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини  нишонлаш тўғрисида”ги  ПҚ-3404-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 180 дан зиёд маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ва спорт тадбирлари уюштирилди. Тадбирларда 17000 дан ортиқ касаба уюшма  аъзлари қамраб олинди.

30 январь куни Андижон Банк коллежи, Андижон молия иқтисодиёт, Олимпия захиралари коллежлари, Тижорат банклари,  шунингдек, шаҳар, туманлар хокимликлари, тармоқ тизимидаги жамоат ташкилотларида “Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хамиша ёдимизда” мавзусида суҳбат ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда фаол иштирок этганлар касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!