Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятида меҳнат мухофазаси бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди

“Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятида “ANVARBEK NAZORAT O’QUV” нодавлат таълим муассасаси билан хамкорликда меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича ҳамда бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш мақсадида 23 нафар меҳнатни мухофаза қилиш бўйича сайланган жамоатчи вакиллар учун ўқув курслари бўлиб ўтди.

Ўқув курслари Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги Намунавий низом асосида махсус рухсатномага эга бўлган таълим муассасанинг ўқитувчилари томонидан янги педагогик технология ва амалиётлар билан боғланган холда кўргазмали воситалар ва слайдлардан кенг фойдаланилган ҳолда катта мажлислар залида бўлиб ўтди.

Ўқув якунида “ANVARBEK NAZORAT O’QUV” нодавлат таълим муассасаси томонидан 23 нафар меҳнатни мухофаза қилиш бўйича сайланган жамоатчи вакилларнинг билимларини синовдан ўтказдилар ҳамда синов натижасига кўра барча тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Тингловчилар ўқув курслари ташкилотчиларига ўтказилган мазмунли, қизиқарли дарслар учун миннатдорчилик билдириб келгусида шу каби ўқувларни янада қизиқарли ўтказиш юзасидан ўз таклифларини бердилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!