Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти ташкилотларида “Ҳазрат Навоий ижодида комилликка етишиш ғоялари”га бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тармоқ касаба уюшмаси тасарруфидаги ташкилот, корхона муассасаларда  жумладан хокимликлар, тижорат банклари, жамоат ташкилотларида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудига бағишлаб, мумтоз адабиётимиз тарғиботини ташкил этиш мақсадида “Ҳазрат Навоий ижодида комилликка етишиш ғоялари” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва танловлар ташкил этилмоқда.

2018 йилнинг 8 февраль куни ана шундай тадбир “Ипак йўли”  акционерлик-инновацион тижорат банкининг вилоят бўлимида ташкил этилди. Тадбирда Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг бебаҳо ижодий мероси ҳақида маърузалар ташкил этилди. Навоий ғазалларидан намуналар ўқиб эшиттирилиб,  фаол иштирокчиларга касаба уюшмалари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!