Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, техника хавфсизлиги мухандислари, ходимлар бўлими бошлиқлари, меҳнат муҳофазаси вакиллари ва фаоллари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Шу йилнинг 9 феврал куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Семинарга туман йўллардан фойдаланиш корхоналарининг касаба уюшма қўмита раислари, ходимлар бўлими бошлиқлари ва техника хавфсизлиги бўлими мутахассислари,  тармоқ тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмита раислари ва сайланган меҳнат муҳофазаси вакиллари таклиф этилди.

           Ўқув семинарини тармоқ  бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Қўзибоева кириш сўзи билан очди.

Шунингдек, йиғилишда иштирок этган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлим мудири Х.Усмонов Меҳнатга оид муносабатларни расмийлаштиришда амалиётда учрайдиган муаммолар ва уларни бартараф этиш тўғрисида, касаба уюшмалари, унинг фаолиятининг асосий йўналишлари, хуқуқ ва мажбуриятлари, иш берувчининг касаба уюшмалари олдидаги мажбуриятлари хамда меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи локал ҳужжатлар бўлган жамоа шартномаси ва ички меҳнат тартиб қоидаларининг моҳиятлари ҳақида гапириб ўтди.

“Жамоа шартномаларини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш ишларини ташкил этиш” бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Т.Сиддиқов маъруза қилди.

Семинар Дастуридан асосий ўрин олган масалаларидан бири Корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича талабларни бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, жамоа шартномаларида меҳнат муҳофазаси бўйича Битимни бажарилиши, меҳнат муҳофазаси вакили хақида, хамда Меҳнат муҳофазаси қонуни тўғрисида, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарнинг жароҳатланиш ҳавфсизлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби, меҳнатни мухофаза қилиш ишларини ташкил этиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зараланиши тўғрисида вилоят касаба уюлмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири М.Азимходжаев  ҳамда маъсул ходимлар томонидан тушунчалар берилди.

Шунингдек йигилиш иштирокчилари томонидан амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан берилган саволларга соха мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари талаблари асосида жавоб бердилар.

Н.Қўзибоева. Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят БКУК раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!