“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил”
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти ташкилотларида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Тармоқ касаба уюшмаси тасарруфидаги ташкилот, корхона, муассасаларда иш берувчилар ва бошланғич касаба уюшмаси фаоллари ташаббуси билан “Наврўз” байрами арафасида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан биргаликда Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятларининг тарихий қадамжоларига саёхатларии ташкил этилди. Жорий йилнинг 22-25 март кунлари “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 15 нафар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштиро-кида Бухоро ва Самарқанд вилоятларига саёхатлари уюштирилди. Ташкил этилган саёхат тадбирларидан ишчи ходимлар мамнун бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: