Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Мазмунли саёҳат

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бир гурух мехнаткашларнинг қўхна Самарқанд ва Бухоро шахарларига саёхати ташкил этилди.

Маълумки, корхона, ташкилот ва муассасалар жамоа шартномаларида мехнаткашлар учун муносиб мехнат шароитлари яратиш, уларни дам олдириш, соғломлаштириш борасида бир қатор бандлар ва вазифалар киритилган. Манна шу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Наврўз  умумхалқ байрами муносабати билан узайтирилган байрам кунларида (2018 йил 21-25 март) ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳудуддаги тарихий обидалар, қадамжолар, янги барпо этилаётган объектларга саёҳатларини ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.  Жумладан, тармоқ касаба уюшма аъзоларидан 45 нафарини 3 кунлик Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйлаб саёхати Самарқанд шахридаги “Sayyoh Plus” саёхат агентлиги билан хамкорликда ташкил этилди. Ушбу саёхатда Асака  туман  маиший хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи, Шох Акбар МЧЖ, Тех-метал сервис МЧЖ, Андижон шахар транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи, “Алёр-текс” қўшма корхонаси, Балиқчи туман ободонлаштириш бошқармаси, Андижон 2- маиший хизмат касб-хунар коллежи, Шахбозбек нурли юлдузи МЧЖ, Шахрихон енгил саноат касб-хунар коллежи, Асака текстил МЧЖ корхона ва ташкилотларидан бир гурух ходимлар иштирок этдилар. Саёхат давомида саёхатчилар Самарқанддаги Имом Ал-Бухорий, Махдуми Аъзам зиёратгохлари, Улуғбек обсерваторияси, Хўжа Дониёр мақбараси, Шохи Зинда мажмуаси, И.А.Каримов ва Амир Темур мақбаралари, Регистон мажмуаси, Бибихоним масжиди, Бухородаги Ситораи Мохи Хоса, Бахоуддин Нақшбанд мажмуалари, Минораи Калон, Масжиди Калон, Лаби Ховуз ва Арк мажмуаларини зиёрат қилдилар ва бошқа бир қатор диққатга сазовор жойларни кўриш имкониятига эга бўлдилар.  Бундан ташқари тармоқдаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари томонидан Андижон вилоятининг диққатга сазовор жойлари бўлган Хонбод шахрига, Боғишамол мажмуасидаги,  Мархамат туманидаги тарихий қадамжоларга саёхатлари ташкил этилди.   Уюштирилган бундай саёҳат тадбирлари ишчи-хизматчиларнинг ишлаш самарадорлигини оширишга ўз хиссасини қўшади.

Б.Р.Хамдамов,  

          Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчи 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!