Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Маърифатпарвар олим, моҳир устоз ва мураббий Исҳоқжон Ибрат ҳаёти ва фаолияти ҳақида фильм мароқ билан томоша қилинмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш соҳасида улкан ишлар амалга оширилди.

Касаба уюшмалари ҳам ўз ваколатлари доирасида  таълим ва илм-фан соҳасида меҳнат қилаётган  ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларнинг маданий ҳордиқ олишларига кўмаклашишда жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Халқ таълими тизимида меҳнат қилаётган педагог ходимлар-касаба уюшма аъзоларининг маданий ҳордиқ маънавий озуқа олишларига кўмаклашиш мақсадида вилоятдаги кинотеатрларида намойиш этилган  “OZBEKKINO” Миллий агентлиги  томонидан маърифатпарвар олим, моҳир устоз ва мураббий Исҳоқжон Ибрат ҳаёти ва фаолияти ҳақида бадиий фильм ишлаб чиқилган.

Ушбу  маърифатпарвар олим, моҳир устоз ва мураббий Исҳоқжон Ибрат ҳаёти ва фаолияти ҳақида  бадиий фильмни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгашига чиқувчи таълим муассасаларида ишловчи 1160 нафар педагог ва ходимлар учун Андижон шаҳридаги “Шарқ”, “Нодира” ва “Ўзбегим” кинотеатрларида намойиши ташкил этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!