Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси
2021 йил 27 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгашида жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциянинг мазмун-моҳияти тарғиботи ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномасига бағишланган очик мулокот шаклидаги учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари вилоят, туман кенгашлари, бирлашган қўмиталари раислари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари қатнашди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий яқинлик, уни бугунги кунда ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳақида сўзлаган нутқи йиғилганларга тушунтириб берилди. Ўзбекистоннинг бугунги кундаги Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида тарихий алоқаларни тиклаш йўлидаги Президент саъй-ҳаракатлари алоҳида таъкидланди.
Маърузаларда халқаро анжуманнинг нуфузи ва унда кўтарилган долзарб масалалар юзасидан касаба уюшма фаолларига тушунчалар берилди.
Шунингдек, Давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг ушбу халқаро анжумандаги нутқидан келиб чикиб, касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, уларни амалга ошириш механизмларини белгилаб олиш мақсадида кенг жамоатчиликга эълон килинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси билан учрашув иштирокчилари таништирилди.
Учрашув якунида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: