Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлашга мақсадида  “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ҳамда “Фусункор” МЧЖ томонидан жамиятда меҳнат қилаётган 12 нафар ишчи-ходимлар учун Республикамизнинг пойтахти  бўлмиш Тошкент  шаҳри бўйлаб саёҳати ташкил этилди.

       Мазкур жамият бошланғич касаба уюшмаси раиси бошчилигидаги ишчи-ходимлар жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Тошкент  шаҳрининг диққатга сазовор жойларини кўриш имкониятига эга  бўлдилар. Жумладан, улар “Toshkent Citi”, “HUMO” арена, “Ашхобод” сайлгоҳларига ташриф буюрдилар.

         Шунингдек, саёҳат давомида ишчи-ходимлар “Муқумий” театрида саҳналаштирилган “Аёргина аёллар” спектаклини томоша қилиш орқали  катта таасуротлар билан қайтдилар.

          Уюштирилган бундай саёхат тадбирлари ишчи-хизматчиларнинг ишлаш самарадорлигини оширишга ўз хиссасини қўшади.

Масъул ташкилотчи:  Т.Сиддиқов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!