Савол беринг жавоб берамиз
Савол: Ходим ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда бахтсиз ходисага учраб, олган тан жарохатлари натижасида меҳнатда майиб бўлганлиги туфайли унга тиббий меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик гурухи берилиб, меҳнат қобилятини маълум даражада йўқотганлиги белгиланган бўлса жабирланувчига қандай тўловлар амалга оширилади ва у иш ҳаққига ҳамда тайинланган ногиронлик пенсиясига таъсир қиладими?
Жавоб: Ходимга жароҳат ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) тўланади. Зарар ҳар ойда жабрланувчининг касбий меҳнат фаолиятини йўқотиш даражасига тегишли равишда меҳнат жароҳати олгунга қадар унинг ўртача ойлик иш ҳақига фоизларда, соғлигига шикаст етказилиши сабабли қилинган қўшимча харажатлар компенсацияларда, шунингдек белгиланган ҳолларда бир марталик нафақалар тўлашда қопланади.
Иш ҳақи ёки унинг бир қисми тўланаётганда, жароҳат олиши туфайли тайинланган ногиронлик пенсиялари, шунингдек меҳнат жароҳати олгунга қадар ва ундан кейин тайинланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа шунга ўхшаш тўловларнинг бошқа турлари етказилган зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Шунингдек жабрланувчининг жароҳат олгандан кейинги иш ҳақи ҳам зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Бунда жабрланувчиларга – меҳнат жароҳати бўйича ногиронларга зарарни тўлаш миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Бундан ташқари йўқотилган иш ҳақи (даромади)ни тўлашдан, зарарни тўлашнинг бошқа турларидан ташқари иш берувчи жабрланувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.
Ходим соғлиғига етказилган зарар билан боғлиқ ҳолда иш берувчи томонидан тўланадиган бир йўла бериладиган нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ваколатли органи ўртасидаги битим бўйича аниқланади.
Бир йўла бериладиган нафақа миқдори жабрланувчининг бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: