Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар билан ишлаш, кооперация усулида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ишлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят кенгаши катта мажлислар залида Андижон вилоятида “Аёллар дафтари” ва Кооперация усулида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан Андижон вилоятига бириктирилган вакиллар Ахборот  технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари, “Аёллар дафтари” бўйича вилоят штаби раҳбари А.Ахмедов, Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари, Кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш  бўйича вилоят штаби раҳбари Ш.Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Д.Мирзажонова, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят хотин–қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Абдуллаева ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши раиси Қ.Парпиевлар иштирок этиб, «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичи давомида тоифалар кесимида амалга оширилаёган ишлар суст кетаётганлиги, Кооперация усулида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни оммалаштириш борасида ҳам ишлар талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Бу борада ишларни янада жонлантириш юзасидан келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар бўйича туман, шаҳарларга бириктирилган вакилларга қатъий топшириқлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!