Пахтаобод туманидаги “Madaniyat shafoat nuri” ва “Madaniyat international” МЧЖларида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тузилди
Кундан-кунга Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида савдо, умумий овқатланиш шахобчалари, кафе ва ресторанлар ва қўшма корхоналар сони кўпайиб бормоқда. Шу билан бирга якка тадбиркор, хунарманд ва оилавий корхоналар ҳам кундан кунга кўпайиб бормоқда. Кўпайиб бораётган хусусий мулк субъекларида тармоқ касаба уюшмаси туман, шахар кенгашлари томонидан касаба уюшманинг мақсад ва вазифалари, афзалликлари ҳамда нодавлат секторида барпо этилаётган корхоналарда касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларини тузиш, ишловчи ходимларнинг хуқуқий химояси бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мухим ахамиятга эга. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида касаба уюшма ташкилотларини тузиш, бу орқали уларда мехнат қилаётган ходимларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида белгиланган имтиёз ҳамда қулайликлардан фойдаланишни таъминлаш борасида бугунги кунда сезиларли ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғида яқинда иш бошлаган “Madaniyat International” ҳамда “Madaniyat shafoat nuri” МЧЖлари қишлоқ ёшларининг 100 дан зиёдини иш билан таъминлади. Ушбу корхоналарда ишчи ходимларга яратилган шароитларни ўрганиш, бу борада иш берувчиларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида жорий йилнинг 6- ва 7-февраль кунлари Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Хамдамов ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси мехнакашларни ижтимоий химоя қилиш бўлими мудири Т.Сиддиқовлар корхоналарга ташриф буюриб, ишчи-ходимлар ва иш берувчиларга мехнат қонунчилиги ва унда ходимларга берилаётган имтиёзлар, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар хусусида тушунча ва маълумотлар бердилар. Шу куннинг ўзида “Madaniyat International” МЧЖ ва “Madaniyat shafoat nuri” МЧЖ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тузилиб, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Пахтаобод туман кенгаши хизматига олинди.
Ўз–ўзидан равшанки, нодавлат сектори корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга имтиёз ва кафолатлар яратишда касаба уюшмаларининг ўрни, хуқуқий мехнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномалари ва келишувларини ўрни мухим ахамиятга эгадир.
Тармоқ касаба уюшма Пахтаобод туман кенгаши раиси
Б. Усмонов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: