ОРОЛ ДЕНГИЗИ МУАММОСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Жалақудуқ туман халқ таълими бўлими ва Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳамкорликда тумандаги 44-умумий ўрта таълим мактабида тумандаги география фани ўқитувчилари учун “Орол денгизининг келгусидаги тақдири учун Марказий осиё мамлакатлари айниқса Ўзбекистоннинг олиб бораётган саъй-ҳаракатлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда тумандаги 3-умумий ўрта таълим мактаби география фани ўқитувчиси О. Ғоппоров маъруза қилди. Семинар якунида фаоллар туман Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Жалақудуқ Таълим, фан ва маданият
ходимлари касаба уюшмаси туман
Кенгаши раиси: С. Рахмонов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: