Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

5 та муҳим ташаббус амалда

     Ёшлар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги ишларни янада жонлантириш, Ўзбекистон Реепубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев рахбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш максадида «Ёшлар билан ишлашни самарли ташкил этиш маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш буйича белгиланган вазифалар ижросида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси”ни амалда бажарилиши таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

   Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ижроси бўйича Мархамат туман қурилиш касб-хунар коллежида Бошқарма бошлиғи Н. Мўминов бошчилигида семинар булиб ўтди. Бу тадбирга туман ички ишлар бошқармаси, туман хокимлиги ва ҳамкор ташкилот вакиллари таклиф этилди.

    Шунингдек, ушбу тадбир Андижон Давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицейда ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Андижон вилояти бўйича лицей ва коллежлар ўртасида ташкил этилган ташаббус бўйича спорт  мусобақасида муросасиз курашлар натижасида академик лицей жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади . Ғолиб жамоа диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

    Бундай тадбирлар тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотларда ҳам давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!