Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!”

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йилнинг 9-11 январь кунлари “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси ташкил этилди.

Мудофаа бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят бўлимлари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган 11 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оилаларидан хабар олинди.

 Акция доирасида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши ва Мудофаа бошқармаси томонидан  ажратилган манзилли моддий ёрдам ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг совғалари  берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!