Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!   Click to listen highlighted text! Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!

7 октябрь – Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни

            Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”га бағишланиб Давра суҳбати ўтказилди.

        7 октябрь – Бутунжаҳон Муносиб меҳнат куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, ННТ, касаба уюшмалари вакиллари  иштирок этдилар.

     Давра суҳбатида таъкидланганидек, Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини, фуқароларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда. 

       Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан ходимлар меҳнат шароитлари, бандлиги ва ижтимоий ҳимоясини такомиллаштириш масалалари бўйича тадбирлар режаси тасдиқланиб, изчиллик билан амалиётга татбиқ қилинмоқда.

       Тадбир давомида иштрокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида барча соҳаларда, шу жумладан, ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилаётганини қайд этдилар. Хусусан, мазкур йўналишда миллий ва халқаро стандартларни янада уйғунлаштиришга қаратилган қатор ташаббуслар амалга татбиқ этилмоқда.

     Бугун Ўзбекистонда меҳнат соҳасининг барча йўналишларида изчил чора-тадбирлар ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ишчи кучига бўлган эҳтиёжни рағбатлантириш, барқарор иш ўринларини яратиш, ижтимоий ҳимоя тизимларини кенгайтириш бўйича Ҳукумат даражасида тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

      Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда меҳнат соҳасида таъсирчан давлат ва жамоатчилик назорати амалга оширилаётгани, муносиб меҳнат тамойилларини амалга ошириш мақсадида давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида конструктив ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликнинг йўлга қўйилганини алоҳида таъкидладилар. Бу жараёнда вилоят ҳокимлиги, Касаба уюшмалари ва Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Худудий келишув алоҳида аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

      Давра суҳбатида юртимизда ҳукумат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида Муносиб меҳнат концепциясини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар рўёбга чиқарилаётгани ҳам алоҳида айтиб ўтилди. Пировардида эса ҳар бир фуқаронинг меҳнат қилиш, адолатли меҳнат шароитида ишлаш ҳамда эркин касб танлаш ҳуқуқлари тўла кафолатланмоқда. Хусусан, ушбу концепция талаби асосида, Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ўз аъзоларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳамда уларнинг мурожаатлари бўйича тезкор амалий чоралар кўрилмоқда. Фуқароларга ижтимоий-меҳнат соҳасига оид масалаларда бепул юридик хизмат кўрсатиш, бу борадаги халқаро ва миллий стандартларни тарғиб этиш кўламини кенгайтиришда эса вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошида ташкил этилган Юридик клиниканинг ҳиссаси салмоқли бўлаётир.

       Шунингдек, тадбирда таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, меҳнат бозорининг муҳим институтлари, яъни меҳнат инспекциялари, касаба уюшмалари ва иш берувчилар салоҳияти ва имкониятини янада ривожлантириш, ўқув ва илмий муассасаларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва халқаро меҳнат ҳуқуқи бўйича янги авлод дарсликларини тайёрлаш ҳамда иш берувчиларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

  

Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини

ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси Ф.Халиков

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!