Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Избоскан туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халкаро Меҳнат Ташкилоти билан хамкорликда давлат органлари нодавлат, нотижорат ташкилот вакиллари ва фермерлар салохиятини ошириш, 2018 йил пахта йигим -терими даврида мажбурий мехнатга йул куймаслик буйича тренинг семинар ўтказилди

        Халкаро Меҳнат Ташкилоти 2013 йилдан бери Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати буйича халкаро мониторинг ўтказиб келади.  Бу йил барча туман шахарларда тренинглар ўтказилиши режалаштирилган. Режага асосан  Избоскан туманидаги 2- умумий ўрта таълим мактабида 2018 йил 26 май куни тренинг ўтказилди. Тренинг вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси вакиллари ,тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари , таълим муассасалари  иш берувчилари ва касаба уюшмаси  вакиллари иштирок этдилар. Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро Меҳнат  Ташкилоти  билан  ҳамкорликда давлат органлари нодавлат, нотижорат ташкилот вакиллари ва фермерлар салоҳиятини ошириш, 2018 йил пахта йиғим- терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги  349 –сонли карорига ҳам тўхталиб ўтилди . Тренинг қатнашчилар иштирокида гурухларга бўлинган ҳолда ва  савол- жавоб тарзида ўтказилди.

 

Избоскан туман кенгаши раиси:                                                А.Ахмадалиев

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!