Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Ишбилармон аёл – 2018” кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши томонидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Савдо саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси  билан ҳамкорликда  ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ташаббускор, фидойи, меҳнатсевар аёллар фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятини берди.

Бугунги кунда аёллар вилоятимиз ижтимоий ҳаётининг энг муҳим соҳаларидан бўлган халқ таълими тизимида 71,7 фоизни, соғлиқни сақлаш тизимида 77,9 фоизни, маданият ва санъат соҳасида 54,4 фоизни, фан ва илмий хизмат кўрсатиш соҳасида 46,4 фоизни, шу билан биргаликда молия, кредит, суғурта, пенсия таъминоти тизимларида 39 фоиздан ортиғини ташкил этаётганлиги аёллар сафида нечоғли салоҳият эгалари борлигини кўрсатиб турибди.

Вилоятимизда тадбиркорлик ҳаракатини олиб бораётган, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлидаги ҳиммати билан ном таратаётган ўн минглаб тадбиркор аёлларимизни вилоятимиз иқтисодиётининг равнақига салмоқли ҳисса қўшаётганини ва уларнинг сони йил сайин ортиб бораётганини алоҳида эътироф этиш жоиз албатта. Давлатимиз раҳбарининг паррандачилик ва лимонария ташкил этиш йўли билан оилалар фаровонлигини юксалтириш, аёлларнинг фарзанд тарбияси билан уйғун равишда ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш борасидаги ислоҳотларни амалга оширишга “лаббай” дея жавоб бериб, ўз тадбиркорлик ишини бошлаб юборган опа-сингилларимизнинг ташаббускорлиги доимо қўллаб-қувватланмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши томонидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Савдо саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси  билан ҳамкорликда  ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ташаббускор, фидойи, меҳнатсевар аёллар фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятини берди.

Партиянинг Андижон вилояти кенгаши раиси Тохиржон Толипов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини ҳамда юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларда хотин-қизларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини ҳаётга кенгроқ жорий этишга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови юртимиз тараққиётига, халқ фаровонлигига фаол ҳисса қўшаётган, изланувчан, серғайрат тадбиркор ва фермер аёлларни рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини, илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида ўтказиб келинмоқда. Бу йилги танловнинг дастлабки босқичларида 1 мингга яқин опа-сингилларимиз қатнашди. вилоят босқичида эса 16 нафар тадбиркор аёл ишлари ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этилди.

Кўрик-танловда Бўз туманидан иштирок этган Нодира Ҳолиқова бадиий ижод йўналишида қатнашди. У иккиламчи маҳсулотлардан тақинчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар ва сунъий гуллар ясаш билан шуғулланади.

– Юртимизда навқирон авлод камолоти йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, чексиз эътибор ва ғамхўрлик бизга катта куч ва шижоат бағишламоқда, – дейди Нодира Холиқова. – Биз, ёшлар яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш учун ҳаракат қиламиз.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови иштирокчилари ишини баҳолашда хотин-қизлар учун яратилган иш жойлари, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, кўрсатилаётган хизматлар сифати, ўз фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиш каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди.

Асака туманида яшовчи, якка тартибдаги тадбиркор  Мехринисо Исроилова ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Шунингдек, “Замонавий аёл портрети”, “Ташаббускор аёл”, “Йилнинг энг мурувватли ишбилармон аёли”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

– Тадбиркор опа-сингилларимизга рағбат бераётган ушбу танловда ғолиб бўлганимдан беҳад ҳурсандман, – дейди Мехринисо Исроилова. – Бундай тадбирлар фаол ва тадбиркор хотин-қизлар фаолияти, уларнинг илғор тажриба ва иш усуллари билан танишиш имконини яратади. Бу келгусида нималарга эътибор қаратишимиз кераклигини билиб олишимизга ёрдам беради.

Тантанали маросимда ғолиблар ва номинациялари совриндорлари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси диплом ва совғалари билан тақдирланди.

Тадбир доирасида танлов иштирокчилари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди ҳамда тадбир иштирокчиларига Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабалари томонидан маданий дастур тақдим этилди.

[custom_gallery source=»media: 883,882,881,880,879,876″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

Ҳамидулло МАТИСАЕВ

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!