Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон давлат университети профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимларидан бир гурухини Қўқон шахрига саёҳати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда ички туризмни янада ривожлантириш бўйича берган кўрсатмалари, ижросини таъминлаш мақсадида физика-математика табиий факультети  профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар учун 2018 йил 3 январь куни университетнинг ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Ботиров, физика-математика факультети декани М.Маҳкамовлар раҳбарлигида Қўқон шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида профессор-ўқитувчилар ҳамда ишчи ходимлар Қўқон шаҳридаги Худоёрхон саройи ва XIX-аср охири ҳамда XX-аср бошларида қурилган тарихий обидалар ва бинолар билан танишдилар. Музейларда сақланаётган тарихий экспонантларни атрофлича ўрганиб чиқдилар.

Қишки таътил вақтида университетнинг профессор-ўқитувчилари ва ишчи ходимлари учун водийдаги диққатга сазовор шаҳарлар ҳамда қадамжоларга саёҳатлар уюштириш режалаштирилган.

[custom_gallery source=»media: 576,575,574,573,572″ link=»lightbox» title=»never»]

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!