Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

5 та муҳим ташаббус амалда!

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман Кенгаши 2019 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасидаги “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган” 4-ташаббус ижросини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида, Избоскан тумани 39-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаб-интернатининг фаол китобхон ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур Давра суҳбатида фаол ўқувчилар билан мактаб-интернатининг ММИБДЎ Б.Долимов, кутубхона мудири Ф.Сотқиновалар иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида, туман Кенгаши раиси А.Нурдинов ўқувчиларга бир қанча бадиий китоблар қаторида Ўткир Хошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асарига алоҳида тўхталиб, китоб бўйича ўқувчиларга тушунчалар бериб ўтди.

Музокараларда сўзга чиққан ўқувчилар ўзларининг фикрларини баҳс-мунозарали кўринишда ифодаладилар.

Давра суҳбати якунида АСМ Избоскан туман Кенгаши томонидан ўқувчиларга 20 дона турли бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Туман Кенгаши раиси: А.Нурдинов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!