Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Булоқбоши туманида тадбир ташкил этилди

Бугун мамлакатимизда хотин-қизлар турмуши фаровонлиги ва ҳаёт даражаси сифатини ошириш, аёл муаммоларига ечим топиб, дардига малҳам бўлиш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Худди шу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигида тузилган Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди.
Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 24-29 март кунлари Андижон вилоятига ташрифи мобайнида вилоятнинг барча ҳудудларида уйма-уй юриб хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммолар бартараф этиш мақсадида ҳар бир худуд бўйича манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ҳамда Андижон вилояти ҳокими томонидан тасдиқланиб ижрога йўналтирилди.
Тасдиқланган дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 июль куни Булоқбоши туманида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Юнусова, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг ўринбосари Ҳ.Матисаев, Булоқбоши тумани ҳокими Ў.Мамуров ҳамда мазкур ташкилот масъул ходимлари ва хотин-қизлар иштирок этдилар.
Мазкур тадбирда тумандаги хотин-қизларни муаммоларини бартараф этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида уларни эҳтиёжига кўра кир ювиш машиналари, музлаткичлар, тикув машиналари ҳамда электро печьлар топширилди.
Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!