Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ХОТИН – ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

              Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда хотин-қизлар билан ишлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

              Мамлакатимизда “Хотин-қизларга, оилаларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган.  Президентимизнинг жорий йилнинг 2 февралидаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини  мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   Фармони хотин-қизларнинг ҳаёти ва фаолиятини яхшилаш, турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим дастурамал бўлмоқда. Тармоқ тизимидаги хотин-қизлар қўпчиликни ташкил этувчи ташкилот, корхона ва муассасаларда айниқса нодавлат хусусий корхоналарда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ҳамда шароитлар ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, Хонобод шаҳридаги “Ленс-Текстиль”, “Нилуфар” МЧЖ, “Илхомжон-Иномжон файз”, “Кинг-Сити” МЧЖ ва шу каби 10 дан зиёд саноат корхоналарида хотин-қизларга яратилган шароитлар, Жамоа шартномалари орқали уларни ижтимоий-иқтисодий ҳимояга олинганлиги ўрганилди. Корхоналарда хотин-қизларга берилаётган имтиёз ва имкониятларни кенгаштириш бўйича иш берувчилар ва касаба уюшма фаолллари билан мулоқотлар уюштирилди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика

кенгашининг Андижон вилояти бўйича

масъул ташкилотчиси: Г.Абдуллаева

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!