Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“KONTEKS-TASHKENT” МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ КОРХОНАСИДА КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

         Батафсил:    Кундан-кунга Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида тикувчилик цехлари, савдо, умумий овқатланиш шахобчалари, кафе ва ресторанлар ва қўшма корхоналар сони кўпайиб бормоқда. Шу билан бирга якка тадбиркор, хунарманд ва оилавий корхоналар ҳам кундан кунга кўпайиб бормоқда. Кўпайиб бораётган хусусий мулк субъекларида  истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман, шахар кенгашлари томонидан касаба уюшмасининг мақсад ва вазифалари, афзалликлари ҳамда нодавлат секторида барпо этилаётган корхоналарда касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларини тузиш орқали иш берувчи ва касаба уюшмалари хамкорлигини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.         

         Айни пайтда Олтинкўл туманида фаолият юритаётган “KONTEKS-TASHKENT” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган трикотаж маҳсулотларининг 80 фоизи Франция, Польша, Россия, Литва ва Белоруссия каби Европа давлатларига экспорт қилиш ва ички бозоримизни сифатли кийимлар билан тўлдиришга  салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.  Шу билан бирга маъмурият корхона касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда ишчи-ходимлар учун муносиб мехнат шароитларини ҳам кўнгилдагидек ташкил этиб келмоқда. Еттита автобус ва битта микроавтобус, шинам ошхона, ювиниш ва дам олиш хоналари ходимлар хизматида.  Корхона томонидан иш куни давомида икки маҳал иссиқ овқат берилади.                                               

          Корхонада касаба уюшма қўмитаси ва иш берувчи хамкорлигида “Энг яхши тикучи” кўрик танлови ўтказилди. Унга кўра корхонада ўтган 5 ой давр мобайнида сифатли энг кўп махсулот тиккан тикувчи қизлар саралаб олинди. Ғолиб бўлган тикувчи қизларга қимматбахо совғалар берилди.                                                                    

 

БКУҚ раиси:     Б.Акбаров

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!