Андижон давлат университети профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимларидан бир гурухини Қўқон шахрига саёҳати ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда ички туризмни янада ривожлантириш бўйича берган кўрсатмалари, ижросини таъминлаш мақсадида физика-математика табиий факультети профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар учун 2018 йил 3 январь куни университетнинг ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Ботиров, физика-математика факультети декани М.Маҳкамовлар раҳбарлигида Қўқон шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида профессор-ўқитувчилар ҳамда ишчи ходимлар Қўқон шаҳридаги Худоёрхон саройи ва XIX-аср охири ҳамда XX-аср бошларида қурилган тарихий обидалар ва бинолар билан танишдилар. Музейларда сақланаётган тарихий экспонантларни атрофлича ўрганиб чиқдилар.
Қишки таътил вақтида университетнинг профессор-ўқитувчилари ва ишчи ходимлари учун водийдаги диққатга сазовор шаҳарлар ҳамда қадамжоларга саёҳатлар уюштириш режалаштирилган.
[custom_gallery source=»media: 576,575,574,573,572″ link=»lightbox» title=»never»]
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: