Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

     2019 йил 8 февраль куни Пахтаобод туманидаги 19-Мактабгача таълим муассасасида “Ғазал ва рубоий инсон маънавиятини камолга етказувчи руҳий кучдир” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди.

     Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад муассасада фаолият олиб бораётган тарбиячи ва мусиқа раҳбарлари ўртасида буюк аждодларимизнинг бой ижодий меросига чуқур хурмат ва эътиборни кучайтириш, мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган тарбиячилар ва мусиқа раҳбарларининг ижодкорлик туйғуларини ошириш, ёш ижодкор ва изланувчан тарбиячилар ҳамда мусиқа раҳбарларининг ўз ижодини намоён қилиш учун имкониятлар яратишдан иборат бўлди.

     Кўрик-танлов ишитрокчилари буюк сиймоларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодий меросларидан,  ғазалларни ифодали ўқиш бўйича ўз санъатини намоён этдилар.

     Муассасада ёш тарбияланувчилар ҳам ўзларининг бадиий чиқшлари билан  иштирок этдилар.

     Кўрик-танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар турли-хил номинациялар бўйича Таълим, фан ва маданит ходимлари касаба уюшмаси Пахтаобод туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Туман кенгаши раиси:  А.Шамшидинов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!